Аввалги сайт     

Янгиликлар (399)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ва Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Армия ва ёшлар” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

“Ватан ҳимоячилари куни” байрами ва оммавий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Картинг пойгаси” бўйича ўтказилган вилоят Чемпионати мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли картодромида ўтказилди. Мусобақа қизғин, муросасиз ва бахсларга бой ўтди. “Картинг пойгаси” бўйича вилоят Чемпионати мусобақасида Андижон, Фарғона ва Наманган шаҳри ҳамда туманлардан ташриф буюрган 17 та  жамоадан 71 нафар спортчилар, 16 нафар ҳакамлар, 34 нафар мураббий ва вакиллар иштирок этдилар. Спортчиларнинг 69 нафари ўғил бола, 2 нафари қиз болаларни ташкил этади.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Нукус шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни мунасибати билан 2017 йил 27 декабрь куни Нукус шаҳридаги ёшлар марказида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – давлат миллий ҳавфсизлигининг кафолатидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Нукус автомобиль мактаби курсантлари иштирок этди.

Андижон вилоят Мудофаа бошқармаси томонидан Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Андижон шаҳрининг Ўзбекистон, Навоий шоҳ, Ислом Каримов, Олтинкўл кўчаларида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивал акцияси ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан Шарқий ҳарбий округи, вилоят Мудофаа бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Бешариқ туман марказий ўйингоҳида ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабида “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш” юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан “Ёшларда ҳарбий ватанпарварлик туйғусини шакллантириш омиллари” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Рохат” автодромида автоспортнинг “Картинг” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Биринчилиги ва Чемпионатининг тўртинчи босқичи ва финал мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона шаҳар ўқув спорт техника клуби қошидаги Радиоспорт тўгарак аъзоларининг 2017 йил якунларига бағишланган йиғилиши ўтказилди. Ўтказилган йиғилиш давомида Радиоспорт тўгараги раҳбари С.Камоловнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши томонидан ёнғин ҳавфсизлиги ойлиги доирасида Наманган шаҳар ЁХБ 3-ХЁХҚ ходимлари томонидан хизмат ҳудудида жойлашган корхона ташкилот ва аҳоли хонадонларида ёнғинларни олдини олиш бўйича тарғибот, ташвиқот ишларини самарали кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Наманган автомобиль мактабида кўргазмали ўқув амалий машғулотини ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти кенгаши ва Термиз автомобиль мактабининг ишчи-ходимлари, 100 нафар чақирилувчилар, вилоят кенгаши тизимидаги ташкилотлар бошлиқлари, мураббий ҳамда спортчилар, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар жумладан, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ йўл ҳаракати ҳавфсизлиги Бошқармаси,  вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз шаҳар 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошидаги “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳарбий спорт тўгараги вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree