Аввалги сайт     

Янгиликлар (456)

Наманган тумани Марказий ўйингоҳида “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизни муҳим вазифамиздир” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Кегейли туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Кегейли туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, Спорт қўмитаси туман бўлими, туман ИИБ, туман марказий шифохонаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида “Ёшлар соғлом турмуш тарафдори” шиори остида югуриш марофони ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши тасарруфидаги ташкилотлардаги барча педагог ўқитувчиларни давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари талабларига мувофиқ, ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот комуникация ва инновацион технологиялардан оқилона фойдаланиш, таълим жараёнини юқори самарадорлигини таъминлаш мақсадида вилоят ташкилоти тизими доирасида устоз шогирдларни малакаларини ошириш ва тажриба алмашиш ишларини ташкил этиш мақсадида Жалақудуқ тумани Ўқув спорт теъхника клубида ўқув семинар йиғилиши ташкил қилинди. 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти   Жиззах вилоят автомобиль мактабида ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг II босқич ўқув мавсумининг тантанали очилиш тадбири ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Мирзо Улуғбек туман Ўқув спорт техника клуби томонидан тумандаги 120-сонли ўрта таълим мактабида спортнинг “Эркин учувчи ва радио бошқарувли модель” тури бўйича кўргазмали мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун ҳарбий-техник мутахассисликлари тайёрлаш гуруҳлари чақирилувчиларининг 2018-2019 ўқув йили иккинчи оқимининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 2018 йил 21 сентябрь куни Миллий Матбуот марказида “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси (назарий ва амалий асослари)” номли қўлланма тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг 2018 йил спорт тадбирларини ўтказиш тақвимий режасига асосан Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мототрассасида мотокросс спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч бирлашган техника мактабида ёзги биатлон спорт тури бўйича Хоразм вилоят Кубоги мусобақаси ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан Андижон-Асака магистрал йўлида ёшлар ўртасида триатлон бўйича Ўзбекистон кубоги учун мусобақаларнинг якунловчи финал босқичи ўтказилди.

Page 2 of 33
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree