Аввалги сайт     

Янгиликлар (507)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Наманган автомобиль мактабида “Диний экстремизм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд бирлашган техника мактаби томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда. Ўтказилаётган тадбирлар доирасида Самарқанд бирлашган техника мактаби ходимлари Ф.Хамидов, Ф.Хасанов, Ш.Дўстмуҳамеддовлар Самарқанд шаҳридаги Ҳамид Олимжон кўчасида истиқомат қилувчи хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, “Жасорат” медали ва II даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган лейтенант Садинов Сайёрнинг оиласи ҳолидан хабар олинди. Мустақиллик байрами олдидан Сайёр Садиновнинг порлоқ хотираси ёдга олинди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Урганч бирлашган техника мактабининг спорт базасида дуатлон спорт тури бўйича Хоразм вилояти кубогининг биринчи босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

“Тадбиркорлик – давр талаби”

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши тизимида 2018 йил давомида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастурининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши Термиз автомобиль мактаби томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Каттақўрғон туман Ўқув спорт техника клубида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, O'zLiDeP туман кенгаши, Халқ таълими, “Баркамол авлод” болалар маркази билан ҳамкорликда бунги куннинг долзарб муаммоларидан бўлган ёшларнинг ишсизлиги муаммоси муҳокама қилинди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишларини ошириш, спортнинг техник ва амалий турларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида Денов Спорт ва педагогика коллежида спортнинг “Дуатлон” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой Ўқув спорт техника клуби ташаббуси билан вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, тумандаги ёзги дам олиш оромгоҳида дам олаётган мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилларини самарали ташкил этиш мақсадида “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Пастдарғом туман Ўқув спорт техника клуби ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пастдарғом туман кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини ташкил этиш, ёшларни Ватанга бўлган меҳр-мухаббатини янада ошириш, уларни техник ва амалий спорт турларига бўлган қизиқишини янада кучайтириш мақсадида спортнинг пневматик милтикдан ўқ отиш тури бўйича туман очик турнири ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Қўнғирот туман Ўқув спорт техника клуби томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури бўйича ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш мақсадида ва спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш борасида тумандаги “Жайҳун-1” ва Жайҳун-2” болаларнинг ёзги дам олиш орамгоҳларида дам олаётган ёшлар ўртасида “Китобхонлик савотхонлигини ошириш” мавзусида тадбир тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2018 йил  календарь режасига мувофиқ “Картинг пойгаси” бўйича Наманган вилоят Биринчилиги II босқич мусобақаси ўтказилди. Мусобақа “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли картодромида бўлиб ўтди.

Page 10 of 37
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree