Аввалги сайт     

Китоб – билим манбаи

12 April 2019

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган билим манбаи бўлган китобни янада оммалаштириш лойиҳасида “Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман ўқув спорт техника клуби ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

2019 йил 19-март куни Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китоб мутолаасига қизиқишини ошириш мақсадида ҳар бир раҳбар ва ходим ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишлигини айтиб ўтилган эди.

Беруний туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи Матсапаев Шерипбай Хаджибаевич ҳам Беруний туманидаги ўзи таълим олган 51-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактабга ўз шахсий кутубхонаси ҳисобидан 15 дона бадиий ва илмий адабиётларни совға сифатида мактаб кутубхонасига тақдим қилди. Ташриф давомида мактабнинг ўқув жараёнлари ва кутубхона шарт-шароитлари билан яқиндан танишди.

Мактаб маъмурияти бундай хайрли ишдан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтди. 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree