Аввалги сайт     

Андижонда “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик, спорт тадбири ўтказилди

10 April 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4061-сонли Қарорига асосан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

 

Президентимизнинг юқорида келтирилган қарорларига кўра, “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш вазифалари белгилаб берилди. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик, спорт тадбири ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад фуқаролар ва ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини оширишдир.

Тадбир мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаш раиси ўринбосари, “Ватанпарвар” ташкилоти Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори М.Х.Умаровнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги  140-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси”га асосан ишлаб чиқилган “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси” номли китоби тақдимоти ўтказилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ёшларда жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа билан алоқадор бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатиш, тинч ва ҳарбий шароитда Конституция ва ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантиришдир.

Тадбир давомида Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш, профессионал армияни шакллантириш борасида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпиони бўлган спортчилар ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада  юлдузлари иштирокида “Сиз севган қахрамонлар”, “Замонамиз қахрамонлари” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Бундан ташқари “Қоидани бузмай юр!” ҳамда “Йўл қоидаси – умр фойдаси!” мавзуларида йўлларда ҳаракатланиш мобайнида йўл қоидаларига амал қилиш, йўл-транспорт ходисаларини келтириб чиқарадиган асосий омиллар ва уларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ҳам ташкил этилди.

Юқоридаги каби тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида имзоланган “Республика оммавий ахборот воситалари орқали спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштиришни кенг ёритиш бўйича медиа-режа асос бўлмоқда. Медиа-режа 36 бандан иборат бўлиб, спортнинг техник ва амалий турларини кенг жамоатчилик айниқса, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасалари қошида спортнинг картинг, автокросс, авторалли, автомобил халқа пойгалари, автомобил кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиомодель, ракетамодель, кемамодель спорти, қисқа ва ултра қисқа телефон ҳамда телеграф орқали радиоалоқа каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштирилмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree