Аввалги сайт     

Ракетамодель спорт турининг кўргазмаси ташкил этилди

09 April 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Чилонзор туман ўқув спорт техника клуби томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда ёшларни бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун Чилонзор туманида жойлашган 200, 202, 217-ўртамактабларининг Жалолиддин Мангубердиномли ҳарбий спорт тўгараги ўқувчилар ииштирокида спортнинг техник ва амалий турларидан ракетамодель кўргазмаси намойиши этилди.

 

Кўргазма доирасида милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича машғулотлар ўтказилди. Ушбу кўргазмали машғулотда Чилонзор туман ЎСТК ўқув қисм мудири И.Улмасов, бошлиқ ўринбосари У.Гулямова, спорт мураббийи А.Домлажонов ҳамда ёшларни чақирувга тайёрлаш бошқаруви ўқитувчиси Р.Тоштемиров ва мактаб ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбирда ЎСТК бошлиқ ўринбосари У.Гулямова ўқувчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти ҳақида тушунча бериб ўтиб, Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари яни унинг жамиятдаги ўрни, ўз фаолияти давомида шу давргача эришиб келаётган ютуқлари  хақида батафсил тўхталиб ўтди. Шундан сўнг спорт мураббийси А.Домлажоновташкилот негизида фаолият юритиб келаётган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича тўгарак ва секциялар мавжудлиги, уларда қанчадан қанча вояга етмаган ва ўсмир ёшдаги болалар қатнашиб келаётганлиги ва турли даражадаги спорт мусобақалари, танловлар, кўргазмаларда хатто халқаро мусобақаларда иштирок этиб юқори ўринларни эгаллаб келаётганликлари ҳақида гапириб ўтди.

Тошкент шаҳар тасарруфидаги Чилонзор туман ўқув спорт техника клубида авиа ва ракетамодель ҳамда пневматик милтиқдан ўқ отиш секциялари мавжудлиги уларга бўш вактларида келиб қатнашишлари мумкинлиги хақида айтиб ўтди.

“Модель” спорт турлари хақида гапириб ўтаркан уннинг янабир қанча турларга “Корд авиамодель”, “Хона авиамодель” ”Эркин учиш радио бошқарув авиамодели” ва “Ракетамодель” турлари ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига тўлиқ ва қоникарли жавоб олишди. Шундан сўнг ташкилот негизида жойлашган тир хонасига ўтишди. У ерда мураббий пневматик милтиқдан ўқ отиш тартиб қоидалари хақида тушунтириб ўтди. Барча ўқувчилар ўзларининг махоратларини синаган холда бирма бир ўқ отиш машғулоти билан шуғулландилар. Тадбир сўнгида ўқувчиларбу спорт турларига   қизикишлари ортиб албатта тугаракка аъзо бўлишларини айтиб ўтишди.

“Ватанпарвар” ташкилотининг бундай кўргазмаларни ташкил этишдан асосий мақсади, ёшларни спорт мусобақаларига жалб этиш, уларни бўш вақтларини унумли ўтказиш, қолаверса, спорт билан шуғулланган ҳолда келажакда ўз касбининг етук мутахассиси бўлиши учун замин яратишдир.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree