Аввалги сайт     

Чуст туман марказида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

08 April 2019

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, ҳарбий қисмлар, Чуст туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чуст туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Олий ўқув юртлари ва бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда “Армия билан халқ бир тану бир жон” шиори остида Чуст туман марказида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Дастлаб тадбирда ўзбек эстрада юлдузлари томонидан ташкил этилган концерт дастури ва Миллий гвардия ҳамда ҳарбий қисмларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилотининг “Багги”, “Лифан”, “Мотоцикл”, “Картинг” спорт техникалари, “Триатлон”, “Авиамодель”, “Кемамодель”, “Хонамодель”, “Ракетамодель”, “Пневматик милтиқлар ва топпончалар”ни  кўргазмаси, ракета ва самолётларни учирилиши, спортчиларни чиқишлари намойиш этилди ҳамда томошабинлар, ташриф буюрган меҳмонлар томонидан олқишлар билан қутланди. Тадбирда 12 000 нафардан зиёд томошабинларни иштироки таъминланди.  

Тадбирни очилиш маросимида Республика ишчи гурухи вакиллари, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов, Чуст туман ҳокими Баҳодир Охунов, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Адилжон Атаходжаев, Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаев, Наманган вилояти маданият бошқармаси бошлиғи в.б Абдулбоқи Маматов,  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев, ҳуқукни муҳофаза килиш органлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree