Аввалги сайт     

Сирдарёлик ёшлар марафонда фаол иштирок этди

05 April 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилояти кенгаши Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар Академик лицей  ҳудудидан Сирдарё вилоят ҳокимлиги йўналиши бўйлаб “Веломарафон” ҳамда “Марафон” спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобоқада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси З.Зайнидинов, мутаҳассислари Д.Рахматов, У.Ахмедов ҳамда Гулистон шаҳар Академ лицей ёшлар масалалари бўйича директор ўринбосарлари, “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари ва ёшлар қатнашдилар.

Мусобоқа иштирокчилари мусобақа низомига кўра, ёш бўйича 2 тоифага бўлинган ҳолда беллашдилар. Жумладан, 1-тоифодагилар 9-14 ёшлилар, 2-тоифа 15-17 ёшлилар ва унда катталар ўртасида ташкил этилди.

Жуда қизиқ ва муросасиз кечган беллашувда 9-14 ёшлар ўртасида А.Қодиров ҳамда 2-тоифа 15-17 ёшлилар ва ундан катталар ўртасида С.Алиева ғолибликни кўлга киритди. Мусобақа якунида ғолибларни ҳамда фаол иштирок этган ва энг ёш спортчилар ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир якунида тадбир иштирокчилари томонидан бундай мазмундаги спорт беллашувларини мунтазам равишда ўтказиш таъқидлаб ўтилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree