Аввалги сайт     

“Ҳарбийлашган эстафета” мусобақаси ўтказилди

05 April 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман кенгаши, Беруний туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Беруний туман кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги Беруний Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Ҳарбийлашган эстафета” мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақани ўтказишдан мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4-декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5408-сонли Фармойиши ижроси таъминлаш, туманда яшовчи ёшлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг ҳарбий-амалий турларининг оммавийлигини ошириш, спортнинг техник ва амалий турини ривожлантириш ва ёшларда Ватанга мухаббат туйғуларини шакллантиришдан иборат.

Тадбирга Беруний туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутахассиси М.Худайбергенов, “Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман кенгаши бошлиқ ўринбосари Э.Ўразимбетова, спорт ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари А.Ахманов, спорт мураббий Ш.Аллақова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Беруний туман кенгаши мутахассиси Н.Кузенбаев, тумандаги касб-ҳунар коллежининг чақириққача бошланғич таълим ўқитувчилари ва талабалари, маҳалла йиғинларида истиқомат қиладиган уюшмаган ёшлар қатнашишди.

“Ҳарбийлашган эстафета” мусобақасида 8 та жамоадан 80 нафар ёшлар қатнашди.

“Ҳарбийлашган эстафета” мусобақасида мусобақа қатнашчилари қуйидаги шартлар бўйича ўзаро беллашдилар:

- турникда тортилиш;

- граната  улоқтириш;

- 100 метр масофага югуриш;

- тўсиқлар оша югуриш;

- жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;

- пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича ВП машқи.

“Ҳарбийлашган эстафета” мусобақасида умумжамоа ҳисобида фахрли I-ўринни Беруний Енгил саноат касб-ҳунар коллежи жамоаси, II-ўринни Беруний Қишлоқ ва сув ҳўжалиги касб-ҳунар коллежи жамоаси, III-ўринни Беруний Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллашди.

Ғолиб жамоалар ҳамкор ташкилотлар ва “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан тегишли даражадаги диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree