Аввалги сайт     

Сирдарёда ёзги биатлон спорт тури бўйича мусобақага старт берилди

20 March 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши тасарруфидаги Сирдарё туман Ўқув спорт техника клуби томонидан “Биз ватанпарварларимиз” шиори остида спортнинг техник ва амалий тури бўлган “Ёзги биатлон” бўйича мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақа “Ватанпарвар” ташкилотининг Уставида белгиланган устивор вазифаларни бажариш, ёшлар ўртасида ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи тадбирлари самарадорлигини янада ошириш ва камровини кенгаётириш, спортнинг техник ва амалий спорт турлари орқали ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Сирдарё тиббиёт коллежи ва 40 дан ортиқ мактаблар иштирок этди. Мусобақада совринли ўрини олган спортчилар эсдалик совғалари, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Мусобақа аъло кайфиятда ўтказилиб, ўқувчи ёшларни спортга бўлган қизиқишлари ортиб ва бундай тадбирлар туманимизда кўпроқ ўтказилиши тўғрисида ўз таклифларни беришди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree