Аввалги сайт     

Ҳаво милтиғидан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

20 March 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

 

Тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида, жисмонан соғлом, маънан етук қилиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари учун спортнинг техник ва амалий турларига қизиқишларини орттириш мақсадида ташкил этилди.

Спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури бўйича ўтказилган мусобақада Термиз туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 60 нафар ўқувчи ёшлари иштирок этди.

Шунингдек, Вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида фаолият юритаётган спорт секцияларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишиш учун ўқув машғулотлари ҳам ўтказилди.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўринни 6-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Турсунов Шерзод;

2-ўринни 11-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси Хайриев Фирдавс;

3-ўринни 29-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Омонов Ойбеклар эгаллашди.

Қиз болалар ўртасида:

1-ўринни 29-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Баходирова Севара;

2-ўринни 6-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Обдова Гулзода;

3-ўринни 11-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Жумаева Шахризодалар эгаллашди.

Мусобақада ғолиб бўлган ўқувчи ёшларга “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree