Аввалги сайт     

Ўқ отиш спорт мусобақаси ўтказилди

20 March 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман Ўқув спорт техника клуби томонидан “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан оммавий касб ходимлари ўртасида спортнинг техник ва амалий тури бўлган “Ўқ отиш” бщйича спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Спорт тадбирида “Ватанпарвар” ташкилотининг спорт масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари А.Ахманов, маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича бошлиқ ўринбосари Э.Ўразимбетова, спорт мураббийи Ш.Аллақова, ўқитувчилар Д.Юлдашев, О.Халимбетовлар қатнашишди.

Мусобақа бошланишидан олдин спорт мураббийи Ш.Аллақова спорт мусобақаси қатнашчиларини техника хавфсизлиги қоидалари ва милтиқдан ўқ отиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди.

Спорт мусобақаси қизғин тарзда ўтди. Мусобақада I ўринни №2 ВС гуруҳ тингловчиси Аметов Жавоҳир, II ўринни №4 ВС гуруҳ тингловчиси Хидиров Рахматжон, III ўринни №4 ВС гуруҳ тингловчиси Яракеев Музаффарлар эгаллашди. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree