Аввалги сайт     

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” доирасида тадбир ташкил этилди

20 March 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан аҳолининг кенг қатламлари орасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш ва юртимиз ёшлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий 257-умумтаълим мактабда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” доирасида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида давра суҳбати ва спортнинг техник ва амалий турлари кўргазмаси ўтказилди.

 

Тадбирда Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти ва унинг тасарруфидаги ўқув спорт техника клублари ходимлари, 257-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари  иштирок этдилар.

Тадбир бошида ўқувчилар Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти спортнинг техник ва амалий турлари тўгаракларининг кўргазмаси билан  танишганларидан сўнг Юнусобод туман Ўқув спорт теҳника клуби  ўқитувчи Ренат Сулеймановнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги юзасидан маърузалари тингланди. Ренат Сулейманов ўз маърузасини  жонли мулоқот тарзида ўтказиб, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини  видеоролик ҳамда презентациялар асосида ўқувчиларга тушунтирди. Ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.  Мавзу юзасидан давра суҳбати давомида вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида  Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида мавжуд спорт секциялари тўғрисида шаҳар Кенгаши раиси Абдумаъруф Джалалов ўқувчиларга маълумот берди.

Айтиш жоизки, 2018 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти  тизимида 390 дан зиёд  В, ВС, С, ва Е тоифали автотранспорт ҳайдовчилари гуруҳлари ташкил этилиб, уларда 9 800 га яқин  автотранспорт ҳайдовчилари тайёрланди. Бўлажак автотранспорт ҳайдовчиларига  дарс бериш жараёнида албатта  йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги дарсларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, таълим берувчи ўқитувчиларга 2018 йил давомида қарийиб 4 маротаба Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш юзсидан семинар ҳамда машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, ҳар йили пойтахтимиз бўйлаб ўтказиладиган “Яшил чироқ” мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, мактаб ўқувчиларини мазкур мусобақага тайёрлаш ишларида Тошкент шаҳар “Ватанпарвар”  ташкилоти тизимидаги раҳбарлар, ўқитувчи ва мураббийлари ўз хиссларини қўшиб келмоқдалар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree