Аввалги сайт     

“Йилнинг энг яхши спортчиси”, “Йилнинг энг яхши тренери” ва “Йилнинг энг яхши ҳаками” танлови ғолиблари тақдирланди

19 March 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан жорий йил 19 март куни техник ва амалий спорт турлари  бўйича “Йилнинг энг яхши спортчиси”, “Йилнинг энг яхши тренери” ва “Йилнинг энг яхши ҳаками” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида спортнинг техник ва амалий турларни янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 13-бандига асосан энг яхши тренер, спортчи, спорт ҳаками ва бошқа мутахассислар, шу жумладан, ташкилот раҳбарлари ва ҳомийлар унвонини олиш учун Республика танловини ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Тадбир мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Танловда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича муваффақиятга эришган, халқаро мусобақаларда Ватанимиз байроғини баланд кўтарган спортчилар, тренер ва ҳакамларнинг бири гуруҳи тақдирланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан тўрт босқичли спорт мусобақаларини жорий қилиш бўйича спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019 йил учун республика календарь режаси лойиҳасига спортнинг ўқ отиш, триатлон, автомобиль спорти, дуатлон, ёзги биатлон, модель спорт турлари, мотоцикл спорти, радиоспорт турлари бўйича ўтказиладиган 41 та республика, 30 та халқаро мусобақалар ҳамда 10 та ўқув-машғулот йиғинлари киритилган бўлиб, бугунги кунга қадар 3 та республика спорт мусобақалари ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида “Республика оммавий ахборот воситалари орқали спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштиришни кенг ёритиш бўйича медиа-режа” имзоланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Медиа-режа 36 банддан иборат бўлиб, спортнинг техник ва амалий турларини кенг жамоатчилик айниқса, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилади.

“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий  кенгаши қошидаги Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бешта Халқаро спорт федерацияларининг доимий ва тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Булар:

- Халкаро Аэронавтика федерацияси (FAI);

- Халқаро Кемамоделчилар иттифоқи (NAVIGA);

- Халқаро триатлончилар иттифоқи (ITU);

-  Халқаро биатлончилар иттифоқи (IBU);

- Осиё триатлон конфедерацияси (ASTC).

Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг Халқаро спорт федерацияларига аъзо бўлганлиги Ўзбекистон спотчиларига ҳар йили нуфузли  Халқаро спорт мусобақаларида  иштирок этишларига имкон яратиб бермоқда.

Президентимизнинг юқорида келтирилган қарорларига кўра, “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш белгилаб берилди. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкилот томонидан фуқаролар ва ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини ошириш ишларини ташкил этилмоқда, турли даражадаги спорт мусобақаларини ўтказилиб, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиши таъминламоқда.

Ҳозирги кунда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан картинг, автокросс, авторалли, автомобиль халқа пойгалари, автомобиль кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель спорти, қисқа ва ултрақисқа телефон ҳамда телеграф орқали радиоалоқа каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштирилмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree