Аввалги сайт     

Ҳашар – элга ярашар

16 March 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши ҳамда ташкилотнинг ҳудудий кенгашлари томонидан жорий йилнинг 16 март куни “Наврўз” умумхалқ байрами олдидан ҳашар ташкил этилди.

 

Ҳашар неча асрлардан буён давом этиб келаётган анъаналардан ҳисобланади. Ҳашар давомида инсонлар бир мақсад йўлида юрт ободлиги йўлида сафарбар бўладилар. Зеро, ободлик ва саришталик бор жойда қут-барака бўлади. Шунинг учун ҳам байрамлар олдидан ҳашар ўтказиш анъанага айланган. Мазкур ҳашарда одамлар ўзи яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, кўча ва хиёбонлар, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этадилар. Манзарали ва мевали кўчатлар ўтказадилар.  

Таъкидлаш керак, ҳашар давомида ташкилот бинолари жойлашган ҳудуд ободонлаштиририлди, ариқ ва лотоклар тозаланди, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди, шу билан бирга, манзарали ҳамда гул кўчатлари экилди.

Ўтказилган ҳашар давомида “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари ҳамда фаоллари мамлакатимизни янада обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree