Аввалги сайт     

Картинг пойгаси бўйича Наманган вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

16 March 2019

Наманган вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши билан ҳамкорликда   картинг пойгаси бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

 

Мусобақа “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли картодромида ўтказилди.

Мусобақа қизғин, муросасиз ва бахсларга бой ўтди. Картинг пойгаси бўйича вилоят Биринчилиги мусобақасида Наманган вилояти ва туманлардан ташриф буюрган 10 та  жамоадан 50 нафар спортчилар, 15 нафар ҳакамлар, 10 нафар мураббий ва вакиллар иштирок этдилар. Спортчиларнинг 48 нафари ўғил бола, 2 нафари қиз болаларни ташкил этади.

Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

50 м3 -синфи бўйича /Пионер/

I  ўрин – Жўраев Беҳруз. Тўрақўрғон туман ЎСТК;

II ўрин – Орифжонов Музаффар. Янгиқўрғон туман ЎСТК;

III   ўрин – Ҳакимжонов Жавоҳир. Наманган туман ЎСТК.

61,5 см3 -синфи бўйича /Мини/ 

I  ўрин –  Эгамбердиева  Ясмина. Уйчи туман ЎСТК;

II  ўрин –  Жўраев Бекзод. Тўрақўрғон туман ЎСТК;

III   ўрин-  Абдурасулов Хайрулло. Косонсой туман ЎСТК.

125 см3-синфи бўйича /Союзный-юниор/

 I  ўрин – Абдулҳофизов Асадбек. Учқўрғон  туман ЎСТК;

 II  ўрин – Маҳмудов Юсуфбек. Тўрақўрғон  туман ЎСТК;

III  ўрин – Раҳмонов Беҳруз. Поп туман ЎСТК. 

125 см3-синфи бўйича /Кадет-юниор/

 I  ўрин – Абдулҳофизов Асадбек. Учқўрғон  туман ЎСТК;

II  ўрин – Нормирзаев  Искандар. Уйчи  туман ЎСТК;   

III  ўрин – Жаббаралиев  Баҳодир. Норин туман  ЎСТК.

125 см3-синфи бўйича/Свободный/

 I  ўрин – Бойларов  Сарвар. Наманган туман ЎСТК;   

II  ўрин – Жаббаралиев Баҳодир. Норин туман ЎСТК;  

III   ўрин – Икромжонов Отабек. Тўрақўрғон  туман ЎСТК.

125 см3-синфи бўйича /Союзный/

 I  ўрин –  Инамов  Жалол. Тўрақўрғон  туман ЎСТК;

II  ўрин – Красненко Александар. Учқўрғон  туман ЎСТК;

III  ўрин – Қўчқаров  Рустам. Янгиқўрғон  туман ЎСТК.

 125 см3-синфи бўйича /Восток/

 I  ўрин – Эгамбердиев Адхам. Уйчи  туман ЎСТК;    

II  ўрин – Маруфжонов  Иззат. Тўрақўрғон туман ЎСТК;

III  ўрин – Яхшиев Зохиджон. Норин туман ЎСТК.

 250 см3-синфи бўйича

 I  ўрин –  Ҳайдаров  Аброр. Уйчи  туман ЎСТК;    

II  ўрин – Жўраев  Бахтиёр. Тўрақўрғон  туман ЎСТК;    

III   ўрин – Бекмуродов  Абдулазиз. Янгиқўрғон туман ЎСТК.  

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

I ўрин Тўрақўрғон  туман  жамоаси;

II ўрин Уйчи туман жамоаси;

III ўрин Янгиқўрғон туман жамоаси.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Моминжанов, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, Учқўрғон туман ҳокими ўринбосари С.Турсунов ва Ўқув спорт техника клуби бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Мусобақа якунида ғолиб спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти  Наманган вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ, медал  ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree