Аввалги сайт     

Хазораспда ҳарбий амалий кўпкураш спорт мусобақаси ўтказилди

15 March 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида 2019 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Хазорасп Ўқув спорт техника клуби томонидан Хазорасп туман Саноат касб-ҳунар коллежида ҳарбий амалий кўпкураш спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақада Афғон уруши қатнашчиси Ўзбекистон Республикаси фахрийси У.Артиқов, Хазорасп туман Саноат касб-ҳунар коллежининг педогог-мухандисларидан 24 нафари, ўқувчи ёшлардан 265 нафари жами 289 нафар иштирокчи қатнашди.

Тадбир ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик, Ватанга садоқат, мардлик ҳамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар “Ватанпарвар” ташкилоти Хазорасп Ўқув спорт техника клуби томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree