Аввалги сайт     

Ёзги биатлон мусобақаларига старт берилди

14 March 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Наманган шаҳар Ўқув спорт техника клуби негизида “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб “Ёзги биатлон” бўйича вилоят Биринчилиги I босқич мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақада туман Ўқув спорт техника клублари, Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ва Наманган шаҳар жамоасидан иборат 13 та жамоалар иштирок этишди. Ўтказилган мусобақада 132 нафар спортчилар иштирок этишиб, улардан 71 нафар ўғил болалар, 61 нафар қиз болалар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Мусобақада иштирок этган энг ёш спортчи 2010 йил яъни 9 ёш,  энг ёши катта спортчи 1993 йил яъни 26 ёш.

Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди:

                                   /Қиз болалар ўртасида/

I  ўрин –  Муйдинова  Маҳлиё. Уйчи туман ЎСТК;

II  ўрин – Мухаммадалиева Махлиё. Тўрақўрғон туман ЎСТК;

III   ўрин – Отабоева Асила. Поп туман ЎСТК.

                                     /Ўғил болалар  ўртасида/

I  ўрин – Жамолиддинов Камолиддин. Уйчи туман ЎСТК;

II  ўрин – Қутбиддинов Аъзамжон. Тўрақўрғон туман ЎСТК;       

III   ўрин – Икромов Элбек. Поп туман ЎСТК.

                                /Ўсмир қизлар ўртасида/

I  ўрин – Абдуллаева Шохсанам. Чуст туман ЎСТК;

II  ўрин – Шухратова Комила. Уйчи туман ЎСТК;                      

III  ўрин – Эркинбоева Ойнура. Наманган  туман ЎСТК.  

                                             /Ўсмирлар ўртасида/

I  ўрин – Ҳамидов Шерзод. Чуст туман ЎСТК;

II  ўрин – Қосимов Турсунбой. Уйчи туман ЎСТК;

III   ўрин – Ҳабибуллаев Убайдулло. Уйчи туман ЎСТК.

                                        /Аёллар ўртасида/

I  ўрин – Икромова Ойдина. Тўрақўрғон туман ЎСТК;

II  ўрин – Қўчқарова  Тамила. Наманган ВТваАСТМ;                         

III  ўрин – Жўраева Адолат. Косонсой туман ЎСТК.

                                   /Эркаклар ўртасида/

I  ўрин – Қурбоналиев  Дониёр. Наманган  ВТваАСТМ;

II  ўрин – Абдуллаев Муҳиддин. Наманган шаҳар ЎСТК;   

III   ўрин – Турғунов Исломжон. Уйчи туман ЎСТК.       

         Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

I   ўрин Уйчи туман ЎСТК жамоаси;

II  ўрин Чуст туман ЎСТК жамоаси;

III ўрин Тўрақўрғон туман ЎСТК жамоаси.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг  ЎСТК бошлиқлари иштирок этишди. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree