Аввалги сайт     

Ҳаво милтиғидан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди

14 March 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Элликқалъа туман Ўқув спорт техника клуби спорт тадбирлари режасига асосан Ўқув спорт техника клубининг ҳайдовчилик курсида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида ҳаво милтиғидан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақада Элликқалъа туман Ўқув спорт техника клуби спорт мураббийи С.Атаджанов, Ўқув спорт техника клуби бошлиғининг ўринбосари А.Джуманиязова, спорт мураббийи М.Бекчанов,  ўқитувчилар Т.Хасанов, С.Хаджиев ва ўқувчилар қатнашдилар. 

Мусобақа аввалида спорт мураббийлари томонидан ҳаво милтиғидан фойдаланиш қоидалари тушунтирилди. Мусобақа шартига кўра иштирок этаётган ҳар бир ўқувчи тик турган ҳолатда ҳаво милтиғидан нишонларга ўқ отишни амалга оширдилар. 

Мусобақа қизғин тарзда бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди. Мусобақа якунига кўра I ўринни Раджапбаев Шаҳзод, II ўринни Бабажанов Хайрулла, III ўринни Артиков Расулбеклар эгаллади ва ғолиб деб топилди.

Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Элликқалъа туман кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree