Аввалги сайт     

“Наврўз” байрами муносабати билан сумалак сайли ташкил этилди

13 March 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан янгиланиш ва яшариш байрами бўлмиш “Наврўз” байрами муносабати билан сумалак сайли ташкил этилди.

 

“Наврўз”  уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган байрам бўлиб, шарқона янги йил ҳисобланади. “Наврўз” ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, ҳар бир хонадонга шоду-ҳуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли, азиз ва суюкли миллий байрамдир.

Сумалак сайлида “Ватнапарвар” ташкилоти Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ва туман кенгаши ҳамда Кадлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг ходимлари иштирок этди. 

“Наврўз” байрами ҳақида Абу Райхон Берунийнинг “Китоб ат тақвим” ва “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарларида атрофлича маълумот берилган. Маҳмуд Қошқарийнинг “Девони луғотит турк” асарида баҳорга ва “Наврўз” байрамига бағишланган халқ лирик қўшикларидан намуналар учрайди. Умар Хайёмнинг “Наврўзнома” китобида эса “Наврўз” байрами ҳақида қимматли маълумотлар бор.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree