Аввалги сайт     

Автокросс бўйича Ўзбекистон Кубоги биринчи босқич мусобоқаси ўтказилди

13 March 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан “Наврўзбулоқ” пойгогоҳида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб автокросс спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубогининг биринчи босқич мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақа Жиззах вилоят ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида юқори савияда ташкиллаштирилди ва унда 11 та терма жамоалардан 80 нафар спортчи иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра, автокросс мусобақасида умумжамоа ҳисоби қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:                                       

1-ўрин Жиззах вилояти жамоаси;

2-ўрин Тошкент шаҳри жамоаси;

3-ўрин Бухоро вилоят жамоаси.

Мусобоқа мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан ҳар тамонлама қизғин беллашувлар билан ўтказилди. Шунингдек, барча русумдаги спорт техникалари пойгасида, Жиззахлик спортчилар ғолиб бўлишди. Мусобоқа якунида ғолибларни тақдирлаш юзасидан тантанали йиғилиш ўтказилди. Спорт мусобоқалари натижалари эълон қилиниб, ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши дипломлари, эсдалик совғалари билан бирга “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Автотеххизмат МЧЖ, “Жиззах Моторс” МЧЖ ҳамда Жиззахнефтьмахсулот МЧЖлар ҳомийлигида ташкил қилинган савғалар билан тақдирланди.  Мусобақани 14 000 томошабин бевосита пойгагоҳдан томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree