Аввалги сайт     

“Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди

04 March 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Мирзо Улуғбек туман Ўқув спорт техника клуби томонидан устоз санъаткорлар иштирокида “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

 

Тадбирга Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театридан Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева, Ўзбеккистон халқ артисти  Мехрижон Бекжановалар хамда Ўзбекистон давлат сатира театридан  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зарифа Исмаиловалар ташриф буюрдилар. Тадбир Ўзбекистон ХДПнинг Мирзо Улуғбек  туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилди. 

Тадбирда қатнашчилар “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдилар. Улар ҳам халқимиз хизматида эканликлари  биргаликда “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида бугунги тадбирда иштирок этишларини мамнуният билан билдирдилар.

Ўзбеккистон халқ артисти Мехрижон Бекжанова театда ижро этган роллари машҳур “Хамса” асаридаги Ширин, Лайли ва “Бобур соғинчи” спектаклидан Мохинбегим роли ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти  Одина Нарзуллаева ўз ҳаёт ва ижодлари билан ўртоқлашиб 40 йил давомида телевиденияда фаолият олиб бораётганлиги, ўйнаган машҳур роллари ҳақида ўртоқлашиб, олтин пластинкадаги ғазалларидан ўқиб бердилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зарифа Исмаилова бугунги кунда Ўзбекистон давлат сатира театридан  ҳақида гапириб, ижро этган ролларидан эпизодлар айтиб берди.

 Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар, халқимиз ўртасида  ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, глобаллашув даврида ёшларни турли зарарли таъсирлардан, бузғунчи ғоялардан асраш, она Ватанга мухаббат руҳида тарбиялаш, уларда ирода, интизом, маъсулият, мардлик, жасурлик каби эзгу фазилатларини шакллантириш маънавиятимиз, қадриятларимизни ҳурмат қилиш, ота-боболаримиздан қолган меъросни кўз қорачигидай асраш бунинг замирида ватанпарварлик туйғуси борлигиги айтиб ўтдилар.

Иштирокчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти ташкилот томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree