Аввалги сайт     

Данғара туман Ўқув спорт техника клубида “Парашют” спорт тўгараги очилди

04 March 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Данғара туман ўқув спорт техника клуби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги №ПҚ-4061 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлар мажмуаси ташкил этилди.

 

Тадбир доирасида Данғара туман Ўқув спорт техника клубида янги “Парашют” спорт тўгарагининг очилиш маросими ўтказилди. Ушбу тўгаракда ёшларни “Парашют” спорт тури бўйича шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Ёруғ ва иссиқ ўқув синф хонаси “Парашют” спорт турини ўзлаштириш бўйича кўргазмали ўқув қуроллари ва стендлар билан ҳамда амалий машғулотларни ўташлари учун спорт майдончаси (ВДК) ташкил этилган.

Шу билан бир қаторда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тадбиялаш мақсадида Ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, маънан етук ва жисмонан соғлом шахсни камол топтириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида давра суҳбати ташкил этилди.

Шу куни Дарғара туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўқувчи ёшлар ўртасида йўл транспорт ходисалари олдини олишга қаратилган “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида очиқ дарс ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Данғара туман ўқув спорт техника клубининг эсадалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Шунинг билан бир қаторда, ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига кенг жалб этиш ва улар ўртасида ушбу спорт турларини кенг тарғиб этиш ҳамда уларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида бадиий ва сиёсий адабиётлар, спорт техникалари ва жиҳозларининг ҳамда турли номланишдаги парашютларнинг амалий кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчилар парашютлардан фойдаланиш юзасидан ёшларга тушунчалар бериб ўтдилар.

Ўтказилган тадбирда Данғара туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ҳудудда истиқомад қилувчи уюшмаган ёшлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree