Аввалги сайт     

Пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ғолиблари тақдирланди

26 February 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа туман Ўқув спорт техника клуби томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спорт секцияларига уюшмаган ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига жалб қилиш мақсадида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича туман Кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи ўтказилди.

 

Мусобақада Қизилтепа туманидаги 1,4,5,9,12,22,32,37-сонли умумий ўрта таълим мактабидан 2 нафар ўғил ва 2 нафар қизлар ва спорт секциялари қатнашчилари жами 50 нафар ёшлар иштирок этди.

Тадбирни “Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа туман Ўқув спорт техника клуби бошлиғи ўринбосари М.Тошева очиб берди ва барчани пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича туман Кубоги мусобақаларининг очилиши билан табриклаб, спорт мусобақасига иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган ёшларга омад тилади.

Тадбирда 37-умумий ўрта таълим мактаби ЧЁТ раҳбари У.Жабборов спорт мусобақаси иштирокчиларини табриклаб, ёшлар олдида турган вазифалар, Ватанни ҳимоя қилишдаги бурчлари ҳақида гапириб, уларга омад тилади.

Спорт мусобақасида йигитлар ўртасида 1-ўринни ПП-1 машқлари бўйича 5-мактаб ўқувчиси Мирзаев Муҳаммад, 2-ўринни 12-мактаб ўқувчиси Ғаффоров Отабек, 3-ўринни 37-мактаб ўқувчиси Хайруллаев Отабек, ВП-2 машқлари бўйича 1-ўринни 5-мактаб ўқувчиси Зарипов Асадбек, 2-ўринни 22-мактаб ўқувчиси Латипов Умурзоқ, 3-ўринни 9-мактаб ўқувчиси Рахматов Мустафолар, қизлар ўртасида ПП-1 машқлари бўйича 1-ўринни 4-мактаб ўқувчиси Бегбоева Маржона, 2-ўринни 22-мактаб ўқувчиси Зиёдуллаева Дилноза, 3-ўринни 37-мактаб ўқувчиси Асадова Дилноза, ВП-2 макшқлари бўйича 1-ўринни 4-мактаб ўқувчиси Эгамова Меҳрангиз, 2-ўринни 1-мактаб ўқувчиси Ҳамроева Маржона, 3-ўринни 9-мактаб ўқувчиси Шомуродова Сабиналар эгалладилар.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни 5-мактаб, 2-ўринни 22-мактаб, 3-ўринни 4-мактаб жамоалари қўлга киритдилар.

Спорт мусобақаси ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан дипломлар билан тақдирланди. Мусобақадан сўнг спорт мусобақаси иштирокчилари Ўқув спорт техника клубида фаолият юритаётган секциялар фаолияти, клубнинг моддий-техника базаси билан танишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree