Аввалги сайт     

Мотоцикл пойгаси бўйича Наманган вилояти ҳокими Кубоги учун мусобақа ўтказилди

26 February 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан 2019 йилда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича вилоят миқёсида ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасига асосан Наманган шаҳар Ўқув спорт техника клуби мототрассасида мотоцикл пойгаси бўйича Наманган вилояти ҳокими Кубоги учун вилоят Биринчилиги I босқич мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақада иштирокчилар 65-110, 85-125, 125, 350, 250-500 ва 650-750 см3 синфлар бўйича ўзаро беллашишди.

Мотоцикл пойгаси бўйича Наманган вилоят Биринчилиги I босқич мусобақасида Фарғона вилояти, Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Наманган шаҳар ва туманлар Ўқув спорт техника клубларидан иборат жами 13 жамоадан иборат 70 нафар спортчилар иштирок этдилар. Мусобақада энг ёш спортчи 11 ёш, энг ёши катта спортчи 60 ёш.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра мусобақа натижалари қуйидагича   

65-110 см3 -синфи бўйича

I  ўрин –  Носиров Азизбек. Чуст туман ЎСТК;

II  ўрин – Анваржонов Азамат. Мингбулоқ туман ЎСТК;   

III ўрин – Икромов Жонидил. Поп  туман ЎСТК. 

85-125 см3 -синфи бўйича

I  ўрин –   Давлатов  Бобуржон. Норин  туман ЎСТК;   

II  ўрин –  Икромалиев Санжар. Поп  туман ЎСТК; 

III   ўрин – Анваров Азизбек. Мингбулоқ туман ЎСТК. 

125 см3 -синфи бўйича

I  ўрин –  Бекмуродов  Хайрулло. Янгиқўрғон туман ЎСТК;     

II  ўрин – Жабборалиев Баҳодир. Норин туман ЎСТК;   

III   ўрин – Раҳмонов Беҳрузбек. Поп туман ЎСТК.

250-500 см3 -синфи бўйича

I  ўрин –  Абибуллаев Рифат. Наманган ВТваАСТМ;

II  ўрин –  Қаюмов Авазбек. Наманган шаҳар ЎСТК;

III ўрин – Ҳайдаров Аброрбек. Уйчи туман ЎСТК.

350 см3-синфи бўйича

I  ўрин – Инамов  Толибжон. Тўрақўрғон туман ЎСТК;                                      

II  ўрин –  Сардоров Сарвар. Наманган  ВТваАСТМ;

III ўрин – Расулов Иброхим. Учқўрғон  туман ЎСТК;      

650-750 см3-синфи бўйича

I  ўрин – Глевский Виктор  -  Наманган  ВТваАСТМ;

                 Джебаров  Темур

II  ўрин – Инамов Жалолиддин - Тўрақўрғон туман  ЎСТК;

                  Жўраев  Бахтиёр

III   ўрин – Ғаппоров Субхонбек - Косонсой  туман  ЎСТК.

                   Каримов  Маҳмуджон

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

I    ўрин Норин туман ЎСТК  жамоаси;

II   ўрин Тўрақўрғон туман ЎСТК жамоаси; 

III  ўрин Поп туман ЎСТК жамоаси.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев ва вилоят кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг ЎСТК бошлиқлари иштирок этишди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree