Аввалги сайт     

Урганчда энг сара ёш мерганлар сараланди

26 February 2019

“Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази (ВТАСТМ) томонидан Урганч шаҳар Ўқув спорт техника клубининг ўқ отиш тирида ташкил этилган вилоят кубогининг биринчи босқичида воҳанинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 18 та жамоанинг 73 нафар ёш спортчиси мерганлик синовида ўзаро куч синашишди.

 

Бугунги кунда Хоразм вилоятида пневматик қуролдан ўқ отиш спорти билан шуғулланаётган ёшларнинг сони тобора ортмоқда. Ўтказилаётган мусобақалар уларнинг тажрибасини оширишга хизмат қилмоқда.

Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўринишда ўрин эгаллашди.

Пневматик милтиқдан ўқ отиш йўналишида қиз болалар ўртасида:

1-ўрин Шаҳноза Машарипова (Урганч тумани ЎСТК);

2-ўрин Сара Сотипова (ЎЎОСФХВБ);

3-ўрин Бекпошша Отабоева (Хоразм ВТАСТМ).

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин Ислом Фаёзов (Урганч шаҳар ЎСТК);

2-ўрин Диёрбек Очилов (Хоразм ВТАСТМ);

3-ўрин Абдулазиз Эгамбердиев (Хоразм ВТАСТМ).

Пневматик тўппончадан ўқ отиш йўналишида қиз болалар ўртасида:

1-ўрин Азиза Исмоилова (Урганч шаҳар ЎСТК);

2-ўрин Ирода Қаландарова (ЎЎОСФХВБ);

3-ўрин Рўза Йўлдошева (Хива тумани ЎСТК).

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин Холбек Оллаёров (Хива тумани “Карвон” ЎСТК);

2-ўрин Нусрат Сапарбоев (Шовот тумани ЎСТК);

3-ўрин Жамшид Аминбоев (Янгибозор тумани ЎСТК).

Умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин ЎЎОСФХВБ;

2-ўрин Урганч тумани ЎСТК;

3-ўрин Қўшкўпир тумани ЎСТК.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси Хоразм вилояти бўлими жамоаси биринчи ўринни банд этди. Иккинчи ўринни Урганч тумани жамоаси, учинчи ўринни Қўшкўпир тумани жамоаси эгаллади.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари Б.Мухтаров ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчиларни қутлаб тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree