Аввалги сайт     

Муносиблар тақдирланди

20 February 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти  Андижон вилоят кенгаши томонидан спортнинг техник ва амалий турлари бўйича беллашувларнинг ғолиб ва совриндорларини, уларнинг мураббийлари ҳамда мутахассисларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Зеро, спортчилар ўтган йили республика ва минтақавий мусобақаларда фаол иштирок этишиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

 

“Эътироф” тантанали маросимини “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг раиси М.Саткулов кириш сўзи билан очиб берди. Спортчилар ва уларнинг устозларини эришилган натижалар билан қутлаб, жорий йилги мусобақаларда омад тилади.

Тадбирда Ўзбекистон Олий спорт маҳорати мактаби директори Б.Агзамов,  “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари Маркази бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Исматуллаев, Андижон вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Ў.Ахунов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов, Андижон вилоят телерадиокомпанияси директори Б.Мирзаахмедов, вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар.                     

Ўқ отиш, триатлон, автомотоспорт, автомодель спорти, ёзги биатлон бўйича совриндорлар ва уларнинг мураббийларига тантанали тарзда мукофотлар топширилди. “Йилнинг энг яхши спортчиси”, “Йилнинг энг яхши мураббийи”, “Йилнинг энг яхши ҳаками” номинациялари бўйича ғолиблар эътироф этилди.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштиришдаги фаол иштироки учун Хўжаобод автомобиль мактаби, Қўрғонтепа, Жалақудуқ туманлари Ўқув спорт техника клублари жамоалари тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree