Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти фаоли кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритди

20 February 2019

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичида 11 нафар энг фаол хотин-қизлар ўзаро баҳслашди.

 

Танлов партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, рағбатлантиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Кўрик-танлов иштирокчилари “Хотин-қизлар муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли”, “Сиёсий ҳозиржавоблик” ҳамда “Эркин мавзу” каби шартлар бўйича ўз билимини синовдан ўтказди

Мазкур 1-шартда иштирокчилар ўзларининг ҳудудларидаги хотин-қизларга оид муаммолар – уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оилавий ажримлар, эрта ва қариндош уруғлар ўртасида никоҳ, аёллар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари олдини олиш борасида янгича ёндашув асосида самара берадиган амалий ишларни очиб бердилар. “Ватанпарвар” ташкилоти Бектемир туман кенгаши бошлиқ ўринбосари Копабаева Дилфуза Рахматуллаевна ушбу шартда “Оилавий ажримларнинг олдини олиш ёҳуд инқироз ёқасидаги оилаларни асраб қолиш сирлари” мавзусидаги лойиҳасини тақдим этди.

2-шарт бўйича иштирокчиларга 3 дақиқа мобайнида оғзаки бериладиган 7 саволнинг қанчасига тўғри, қисқа, аниқ лўнда ва тезкор жавоб бера олганлигидан келиб чиқиб баҳоланди. Саволлардан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуни, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун, Оила кодекси, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисидаги, машҳур сиёсатчи аёллар ҳақида ва яна чуқур мушоҳада талаб этмайдиган саволлар берилди.

3-шарт эркин мавзу бўлиб, иштирокчилар ўзлари севган машғулотлардан намуналар кўрсатишди. Қўшиқ, шеър, монолог айтиш, турли қизиқарли чиқишлар ва шу каби бошқа истеъдодларини намоён этдилар.

“Ватанпарвар” ташкилоти Бектемир туман кенгаши бошлиқ ўринбосари Копабаева Дилфуза Рахматуллаевна ушбу кўрик-танловнинг шаҳар босқичида 3-ўринни эгаллаб, 3 даражали диплом ва статуетка ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree