Аввалги сайт     

“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!”

20 February 2019

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши, Тошкент ҳарбий Округи фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда Чирчиқ Олий танк қўмондонлик мухандислик билим юртида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида тантанали байрам тадбири ташкиллаштирилди.

 

Байрам тадбири Ҳарбий Оркестр томонидан ижро этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясига ҳурмат кўрсатилганидан сўнг Тошкент ҳарбий Округи фахрийлар кенгашининг аъзоси Дилшод Сагатов тадбирни очиқ деб эълон қилди.

Тадбир бошлангандан сўнг дастлаб “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги “Ватанпарвар тароналари” ансамбли солисти томонидан “Биз – Ватанпарвармиз” номли қўшиғи ижро этилди. 

Тадбирда Чирчиқ Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, Чирчиқ Олий танк қўмондонлик мухандислик билим юртининг курсантлари, ҳарбий фахрийлар, жами икки юз нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree