Аввалги сайт     

Андижонда “Ватан ягонадир, Ватан биттадир!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди

17 October 2018

Андижон вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Миллий гвардия, Ишчи ишлар, Мудофаа, Божхона, Фавқулодда вазият, Маданият бошқармалари ҳамда вилоятда жойлашган ҳарбий қисмлар, Ўзбек концерт ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Андижон шаҳрида жойлашган ўйиноҳида “Ватан ягонадир, Ватан биттадир!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

 

Тадбирда 3500 нафардан зиёд ёшлар, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши фаоллари, спортчилар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Ўтказилган тадбир аввалида “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари ва спорт техникаларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги Ўқув спорт техника клубларида фаолият юритаётган спорт секциялари шуғулланувчиларининг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият ва катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоятдаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree