Аввалги сайт     

Жаҳон кубогида ракетамоделчиларимиз биринчи ўринни қўлга киритди

15 October 2018

Қозоғистон Республикасининг Байканур шаҳрида ўтказилган “Ракетамодель” спорт тури бўйича Жаҳон Кубоги мусобақасида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вакиллари иштирок этди.

 

Дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган энг сара спортчилар баҳс олиб борган мазкур нуфузли мусобақа мамлакатимиз делегацияси учун ғоят мувоффақиятли кечди. Халқаро турнирда ўзининг энг сўнги моделдаги инвентарлари билан муносиб тарзда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Кубогида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу салмоқли ютуқларга Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши спорт секциялари аъзолари катта ҳисса қўшганлигини таъкидлаш жоиз.

Мусобақада Нажмиддин Зайлиддинов 2 та олтинга сазовор бўлиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди. Нуриддин Зайлиддинов эса мусобақанинг 2 та бронза медали билан тақдирланиб, терма жамоамиз ғазнасини совринларга бойитди.

Таъкидлаш жоиз, бундай ютуқлар замирида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев раҳбарлик қилаётган Наманган вилояти кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги худудий кенгашлар, ўқув спорт техника клублари томонидан спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида олиб борилаётган изчил меҳнатлар мужассамдир. 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree