Аввалги сайт     

Картинг спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ғолиблари аниқланди

13 October 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Ғиждувон автомобиль мактаби негизидаги картодромда “Картинг” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўтказилди.

 

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Мусобақада 10 та жамоа ва 60 та дан ортиқ спортчилар куч синашдилар.

Мусобақада “КZ” синфида қуйидаги спортчилари ғолибликни қўлга киритдилар:

I ўринни Сепик Акопян (Тошкент шаҳри);

II ўринни Виктор Сулейманов (Бухоро вилояти);

III ўринни Алекс Цой (Тошкент шаҳри).

“250 куб см” синфида I ўринни Вячеслав Щипков (Тошкент шаҳри);

II ўринни Николай Саев (Тошкент шаҳри);

III ўринни Борис Конюхов (Тошкент шаҳри) спортчилари ғолиб дебтопилди.

“125-М” синфида I ўринни Александр Донченко (Тошкент вилояти);

II ўринни Тоир Косимов (Фарғона вилояти);

III ўринни Константин Гнездилов (Тошкент шаҳри) спортчиларининг қўли биланд келди.

“КF” синфи бўйича I ўрин Давид Акопян (Тошкент шаҳри);

II ўрин Исломбек Исмоилов (Андижон вилояти);

III ўрин Владимир Ущека (Тошкент вилояти) спортчисига насиб этди.

Жамоалар ўртасида: I ўринни Тошкент вилояти, II ўринни Тошкент шаҳри ва III ўринни Фарғона вилояти спортчилари эгалладилар.

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан эсдалик совға, медал ва дипломлар билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree