Аввалги сайт     

Бухоро автомобиль мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

10 October 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳарбий техник мутахассислар тайёрлаш бўйича 2018-2019 ўқув йили иккинчи босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Тантанали очилиш маросимида Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари, Бухоро шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси У.Жўраев, Мудофаа ишлари Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи Р.Жалолов, Бухоро шаҳар 5-сонли МФЙ раиси А.Розиқов, Ташкилот фахрийлари, ота-оналар чақирилувчиларнинг янги ўқув йили иккинчи босқичининг очилиши билан чин юракдан табрикладилар.

Тадбирда чақирилувчиларга Бухоро шаҳар 23-сонли мактаб интернати болалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Болажонларнинг концерт дастури йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Бухоро автомобиль мактабида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири муносабати билан чақирилувчиларнинг ота-оналар мактаб ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Ундан сўнг автомобиль мактаби маъмурияти томонидан ота-оналар билан умумий мажлис ўтказилди. Мажлис давомида ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree