Аввалги сайт     

“Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги финал мусобақаси ўтказилди

10 October 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгашининг техник ва амалий спорт турлари бўйича 2018 йилга мўлжалланган календарь режасига асосан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Рохат” картодромида автоспортнинг “Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги учинчи босқич ва финал мусобақаси ўтказилди.

 

Мазкур спорт мусобақасида Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятлари спорт клублари спортчиларининг иштироки уни янада қизиқарли ва кучли беллашувлар остида ўтишига сабаб бўлди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан, Бектемир туман Ўқув спорт техника клуби ташкилотчилигида ўтказилган шаҳар Кубоги финал мусобақасида 20 нафар вояга етмаган ёш спортчилар, улардан 14 нафари қизлар ва 20 нафар 18 ёшдан катта бўлган спортчилар, шунингдек, 40 нафардан зиёд томошабинлар иштирок этдилар.

Мусобақа Низоми шартларига кўра мусобақалар “Микро-50”, “Мини-60”, “125 К”, “KF”, “KZ”, “125 M” ҳамда “250 см.куб” синфларида бўлиб ўтди. Тадбирда дастлаб “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари сўзга чиқди ва автомобиль спорти мусобақаси қоидаларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар билан таништириб, бир қатор спорт мутахассисларига тегишли Низом талабларини бажарганликлари муносабати билан, ҳакамлик бўйича китобчаларни тантанали равишда топширди ва барча мусобақа иштирокчиларига омад тилади. 

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш, ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига кенг миқёсда жалб этиш мақсадида ўтказилган ушбу спорт мусобақасининг иштирокчилари ўз жамоаларини ва клублари шаънини ҳимоя қилиш учун ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилдилар. Ёшларимизнинг олий ўрин учун бор куч қувватларини ишга солиб маррага биринчи бўлиб етиб келишга ҳаракат қилишлари бунинг яққол далилидир.

“Картинг” бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги учинчи босқич ва финал мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндор деб топилдилар:

“Микро-50” синфида

1-ўрин Зоиржонов Зухриддин (Тошкент бирлашган техника мактаби);

2-ўрин Хамраев Амир (Яшнобод ЎСТК);

3-ўрин Ущека Артём (Ангрен автомобиль мактаби. Тошкент вилояти).

“Мини-60” синфида

1-ўрин Щипкова Кристина (Бектемир ЎСТК);

2-ўрин Устинов Богдан (Яшнобод ЎСТК);

3-ўрин Талибов Эльшан (Яшнобод ЎСТК).

“125 К” синфида

1-ўрин Хайдаров Айдер (Ангрен автомобиль мактаби. Тошкент вилояти);

2-ўрин Талибов Эльшан (Яшнобод ЎСТК);

3-ўрин Беляков Данил (Тошкент бирлашган техника мактаби).

“KF” синфида

1-ўрин Акопян Сепик (Яшнобод ЎСТК);

2-ўрин Базин Владислав  (Олмалиқ тоғ-металлургия ком-ти. Тошкент вил);

3-ўрин Эгамбердиев Адхам   (Уйчи автомобиль мактаби. Наманган вилояти).

“KZ” синфида

1-ўрин Акопян Сепик (Яшнобод ЎСТК);

2-ўрин Цой Алекс  (Тошкент бирлашган техника мактаби);

3-ўрин Ущека Максим (Ангрен автомобиль мактаби. Тошкент вилояти).

“125 М” синфида

1-ўрин Донченко Александр (Ангрен автомобиль мактаби. Тошкент вил.);

2-ўрин Барышев Иван (Гулистон автомобиль мактаби. Сирдарё вил.);

3-ўрин Имамкулов Нурбек (Гулистон автомобиль мактаби. Сирдарё вил.).

“250 см3” синфида

1-ўрин Саев Николай (Тошкент бирлашган техника мактаби. Тошкент шаҳ.);

2-ўрин Муратов Фаррух (Бектемир ЎСТК);

3-ўрин Конюхов Борис (Яшнобод ЎСТК).

 “Картинг” бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги учинчи босқичи ва финал мусобақасининг жамоавий натижалари:

1-ўрин Яшнобод ЎСТК жамоаси (Тошкент шаҳри);

2-ўрин Тошкент бирлашган техника мактаби (Тошкент шаҳри);

3-ўрин Ангрен автомобиль мактаби (Тошкент вилояти).

“Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги учинчи босқичи ва финал мусобақаси ғолиб ва совриндорларига ҳамда “Энг ёш ўғил бола спортчи”, “Энг ёш қиз бола спортчи” ва “Ғолиблик сари интилиши кучли ва фаол бўлган спортчи” номинациялари ғолибларига тантанали равишда, Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотининг кубок, диплом ва эсдалик совғалари ҳамда Тошкент вилоят “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалар топширилди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree