Аввалги сайт     

“Устоз отангдек азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

04 October 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган қурилиш ижтимоий-иқтисодиёт коллежида “Устоз отангдек азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда Наманган қурилиш ижтимоий-иқтисодиёт коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Авазбек Холматов, коллежнинг Чақириққа ёшларни тайёрлаш ўқитувчиси Иброхим Нурматов ва “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган шахар кенгаши раиси Абдупатто Мисиров, коллеж ишчи-ходимлари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбирни Наманган қурилиш ижтимоий-иқтисодиёт коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Авазбек Холматов очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхияси янгради. Шундан сўнг ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига бағишлаб Авазбек Холматов ва “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган шаҳар кенгаши раиси Абдупатто Мисировларнинг маърузаси тингланди.  

Тадбир давомида коллежнинг 201 гурух талабалари Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан табриклашди ва ўзларининг саҳна кўринишларини намойиш этишди.

Ўтказилган тадбир давомида Абдуллаева Нодира, Садриддинова Ҳалима, Абдуллаева Саида, Отахонова Муаззамлар мумтоз адабиёт вакилларидан, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий, буюк саркарда ва шоир Захриддин Муҳаммад Бобурнинг шеърларидан парчалар ўқидилар. Ушбу тадбир коллеж талабаларида катта таъсурот қолдирди.

Тадбир сўнгида коллежда узоқ йилалардан самарали ва фидокорона чақириққа ёшларни тайёрлаш ўқитувчиси вазифасида ишлаб келаётган Иброхим Нурматовни ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳамда спортнинг техника ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштиришда фаол иштироки учун 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига бағишлаб “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, коллеж раҳбарияти томонидан 1 октябрь Ўқитувчи  ва мураббийлар куни байрами муносабати билан коллежда узоқ йилалардан самарали ва фидокорона меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree