Аввалги сайт     

Маҳалла ёшлари ўртасида мусобақа ташкил этилди

03 October 2018

Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий шаҳар кенгаши томонидан ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш мақсадида Навоий автомобиль мактабининг ўқ отиш мажмуасида Навоий шаҳар ўқув спорт техника клуби бошланғич ташкилот аъзолари ва “Ҳумо” ва “Дўстлик” маҳаллаларидан уюшмаган ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

 

Мусобақада 10 нафар бошланғич ташкилот аьзолари, 4 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Мусобақа давомида қатнашувчилар орасидан қуйидагилар ғолиб деб топилди.

1-ўрин Ф.Барноев;

2-ўрин Ш.Норқулов;

3-ўрин А.Маматов.

Тадбир сўнгида Навоий шаҳар бошлиқ ўринбосари Н.Истамова мусобақа иштирокчиларини мусобақа давомида фаол иштирок этганликлари билан табриклаб, келгусида спортнинг ушбу тури буйича юқори натижаларга эришишларига  ишонч билдирди ва доимо олға интилишларини айтиб ўтди. Шу ўринда ғолиб бўлган иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree