Аввалги сайт     

Термиз автомобиль мактабида байрам тадбири ўтказилди

03 October 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан спорт мусобақаси ва байрам тадбири ташкил этилди.

 

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши ва Термиз автомобиль мактабининг раҳбар-ходимлари, чақирилувчилар, ВТ ва АСТМ ҳамда Термиз автомобиль мактаби спортчилари, вилоят ташкилоти кенгаши тасарруфидаги Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шерабод ва Шўрчи туман ЎСТКларининг бошлиқлари, фаҳрий устозлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабининг чақирилувчилари ўртасида ўтказилган спортнинг 100 метрга югуриш, “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” ва “Волейбол” турлари бўйича мусобақалар якунида:

100 метрга югуриш бўйича:

1-ўринни 4-гуруҳ чақирилувчиси Ёрматов Шохжахон;

2-ўринни 5-гуруҳ чақирилувчиси Зарипов Шахобиддин;

3-ўринни 6-гуруҳ чақирилувчиси Сафаров Улуғбек.

“Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” бўйича:

1-ўринни 4-гуруҳ чақирилувчиси Анваров Азиз;

2-ўринни 5-гуруҳ чақирилувчиси Абдузоиров Азамат;

3-ўринни 5-гуруҳ чақирилувчиси Худойқулов Дилшод.

“Волейбол” бўйича:

1-ўринни 5-гуруҳнинг Шунқорлар;

2-ўринни 6-гуруҳнинг Қалқон;

3-ўринни 4-гуруҳнинг “Ватанпарвар” жамоалари қўлга киритишди.

Спорт мусобақаларидан сўнг, чақирилувчилар саф майдонига саф тортиб юриб келишди ва байрам тадбирини вилоят ташкилоти кенгаши раиси А.Арабов кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан муборакбод этди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси ижро этилди.

Шундан сўнг, чақирилувчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир якунида ўтказилган спорт мусобақаларида ғолиб бўлган чақирилувчилар ва Республика мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган Термиз автомобиль мактабининг спортчилари ҳамда уларнинг мураббийлари вилоят ташкилоти кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Термиз автомобиль мактабида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган устоз ходимларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари, бундан ташқари, вилоят ташкилоти кенгаши тизимидаги ташкилотлар бошлиқларига эса табрикномалар тақдим этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree