Аввалги сайт     

Қарши автомобиль мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

02 October 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилояти кенгаши томонидан Қарши автомобиль мактабида вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун ҳарбий-техник мутахассисларини II оқим чақирилувчиларини қабул қилиш ва очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.

 

Ҳамкорликда фаолият юритувчи ташкилотлар билан ёшлар ва фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, юксак маънавий-аҳлоқий сифатларни тарбиялаш борасида маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш мақсадида Қарши шаҳридаги Нуристон академик лицейи ўқувчилари ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари ва оила аъзолари тадбирга таклиф этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларга ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш режасига асосан 2018-2019 ўқув йилининг II оқимида Қарши автомобиль мактаби ҳамда туман (шаҳар) Мудофаа ишлари бўлимлари томонидан саралаб олинган чақирилувчилар “ВС” тоифали ҳайдовчи, “Радиотелефонист”, “Дизелчи-электрик”, “Алоқа линия назоратчиси” каби ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича таълим оладилар.

Тадбирда Мудофаа ишлари бошқармасидан Ф.Хусанов, Миллий гвардияда хизмат қилувчи кичик сержант Р.Бойматов, “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилояти кенгаши раиси Б.Язданов, Қарши автомобиль мактаби бошлиғи С.Ботиров ҳамда ташриф буюрган ота-оналар сўзга чиқиб чақирилувчиларнинг ўқишларига ва бундан кейинги ҳарбий хизматда Ватанга содиқ хизмат қилишларини ва бундан кейинги ишларига мувафақиятлар тиладилар.

Тадбирда Миллий гвардия ва чақирилувчиларнинг ҳарбий кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Нуристон академик лицей ўқувчилари ва ота-оналарни Қарши автомобиль мактаби ҳаёти ва чақирилувчилар учун яратилган шарт-шароитлари билан таништирилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree