Аввалги сайт     

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан мусоба ташкил этилди

02 October 2018

Мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда нишонланиб келаётган 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти Сергели тумани Ўқув спорт техника клубида байрам тадбири ўтказилди.

 

Тадбирдан аввал ташкилотда таҳсил олаётган ўқувчилар ва фаолият юритаётган ўқитувчи ҳамда амалий машқ усталари билан биргаликда “Китобхонлик кечаси”  бўлиб ўтди. Тарихий ва адабий мавзуларга оид саволларидан иборат викторинада иштирок этган ҳар бир иштирокчи тўғри берилган жавоблар учун юртимизда нашр этилган адабиётлар билан тақдирландилар.

Тадбир давомида “Ватанпарвар” ташкилоти Сергели тумани Ўқув спорт техника клуби бошлиқ ўринбосари Баҳодир Мирзааҳмедов ҳодимлар орасида милтиқдан ўқ отиш бўйича спорт мусобақаси ўтказди. Мусобақада 1, 2, 3-ўрин  ғолиблари  муносиб тарзда тақдирланди.

Ҳам ақлий,  ҳам жисмоний ҳаракатларни талаб этган ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиши билан бирга ташкилотда фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийларни ёдида қолиши билан аҳамиятли бўлди. Сабаби, байрам тадбири сўнггида ўқитувчи ва мураббийдек машаққатли ва шарафли касбни эгаллаган ташкилотдаги ходимларнинг ҳар бири эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирландилар.

Зеро, устозларга эътибор, уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш, уларнинг меҳнат фаолиятига ижобий таъсир этади. Бу эса ўз навбатида келажак авлодни яхши билим ва ҳунар эгаллашига туртки бўлади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree