Аввалги сайт     

Термиз автомобиль мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

28 September 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабида 2018-2019 ўқув йилининг II-оқим чақирилувчиларини қабул қилиниши муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

 

Ушбу тадбирга вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, фахрийлар ва бир қатор жамоат ташкилотлари, чақирилувчиларнинг ота-оналари ва оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси ижро этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларга ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш режасига асосан 2018-2019 ўқув йилининг II-оқимида Термиз автомобиль мактаби ҳамда туман (шаҳар) Мудофаа ишлари бўлимлари томонидан саралаб олинган чақирилувчилар “ВС” тоифали ҳайдовчи ва “Алоқа линияси назоратчиси” каби ҳарбий-техника мутахассисликлар бўйича тахсил оладилар.          

Тадбирда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти ташкилоти кенгаши раиси А.Арабов, Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулотда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари А.Каримов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши раиси в.б. Ш.Олимов, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи, майор Ю.Бекпўлатов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши Девон раҳбари С.Абдураимов, фахрий Қ.Жумаев ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари сўзга чиқишди. Улар чақирилувчиларни қутлаб, ўқишларига омад ёр бўлиши бирга Ватан ҳимоячиси деган номни оқлашлари, садоқат, бурч, мардлик ва шижоат каби хислатлар доимо хамрох бўлишини тилаб қолишди.

Тадбир сўнггида Термиз автомобиль мактабининг “Мотокросс” ва “Триатлон” секциясида шуғулланувчи спортчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек, чақирилувчиларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилиб, улар мактабдаги ўқув хоналар, музей, автосарой, кутубхона, ётоқхона ва спортзалда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree