Аввалги сайт     

“Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизни муҳим вазифамиздир”

27 September 2018

Наманган тумани Марказий ўйингоҳида “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизни муҳим вазифамиздир” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Наманган вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан, Наманган вилояти ҳокимлиги, Хуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Маданият бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда оммавий маданий-маърифий тадбир юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди.

Дастлаб тадбирни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг “Багги”, “Мотоцикл”, “Картинг” спорт техникаларини кўргазмали  чиқишлари билан бошланди. Шундан сўнг Замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳарбийларнинг жанговорликлик маҳоратини акс эттирувчи чиқишлар, “Ватанпарвар” ташкилотининг “Триатлон”, “Авиамодель”, “Кемамодель”, “Хонамодель”, “Ракетамодель”, “Пневматик милтиқлар ва топпончалар”ни  кўргазмаси, ракета ва самолётларни учирилиши, спортчиларни чиқишлари намойиш этилди ҳамда томошабинлар, ташриф буюрган меҳмонларга ўзгача завқ бағишлади. Тадбирда 12 000 нафардан зиёд томошабинларни иштироки таъминланди.

Тадбирни очилиш маросимида Республика ишчи гурухи вакиллари ва 3 нафар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Умар Сафаевич Исмоилов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Наманган вилояти ўокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов, Наманган туман ҳокими Шухрат Давронов, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Адилжон Атаходжаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси в.б Абдулазиз Муминов,  Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаев, Наманган вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Норқўзи Қўчқаров, Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражапов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев, хуқукни мухофаза килиш органлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбир сўнгида ўзбек эстрада юлдузлари томонидан “Ватан”, “Она юрт”ни мадх этувчи куй-қўшиклар ва  концерт дастури намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree