Аввалги сайт     

“Ёшлар соғлом турмуш тарафдори”

26 September 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Кегейли туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Кегейли туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, Спорт қўмитаси туман бўлими, туман ИИБ, туман марказий шифохонаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида “Ёшлар соғлом турмуш тарафдори” шиори остида югуриш марофони ўтказилди.

 

Мусобоқада туман ҳокими ўринбосари Қ.Бекимбетов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Мамбетниязов, “Ватанпарвар” ташкилоти Кегейли туман Ўқув спорт техника клуби бошлиғи ўринбосари А.Жиемуратовлар ва ёшлар иштирок этди.

Мусобоқа иштирокчилари мусобақа низомига кўра, ёш бўйича 3 тоифага бўлинган ҳолда беллашдилар. Жумладан, 1-тоифодагилар 14-18 ёшдагилар, 2-тоифа 19-25 ёшдагилар ва 3-тоифа 26-30 ёш ва ундан катталар ўртасида ташкил этилди.

Жуда қизиқ ва муросасиз кечган беллашувда 14-18 ёшлар ўртасида С.Айтбаев ҳамда 2-тоифа 19-25 ёшлилар ўртасида К.Сапалақов, 26-30 ёш ва ундан катталар ўртасида А.Муратбаевлар  ғолибликни кўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари, фаол иштирок этган ва энг ёш спортчилар “Ватанпарвар” ташкилот Кегейли туман кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совға ва дипломлар билан тақдирланди.

Тадбир якунида тадбир иштирокчилари томонидан бундай мазмундаги спорт беллашувларини мунтазам равишда ташкил этиш таклифи билдирилди. Мусобақа туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree