Аввалги сайт     

Таълим жараёни самарадорлигини ошириш юзасидан семинар ўтказилди

26 September 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши тасарруфидаги ташкилотлардаги барча педагог ўқитувчиларни давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари талабларига мувофиқ, ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот комуникация ва инновацион технологиялардан оқилона фойдаланиш, таълим жараёнини юқори самарадорлигини таъминлаш мақсадида вилоят ташкилоти тизими доирасида устоз шогирдларни малакаларини ошириш ва тажриба алмашиш ишларини ташкил этиш мақсадида Жалақудуқ тумани Ўқув спорт теъхника клубида ўқув семинар йиғилиши ташкил қилинди. 

 

Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408–сонли Қарори 4-илова 8-боб Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги педагог кадрларга қўйиладиган талаблар ижроси юзасидан ўтказилди.

Семинардан сўнг семинар иштирокчиларидан автомобилни амалий бошқариш, йўл ҳаракати қоидалари ва уларнинг жисмоний тайёргарликлари бўйича тест синовлари олинди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree