Аввалги сайт     

Жиззах автомобиль мактабида ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг II босқич ўқув мавсумининг очилиш маросими ўтказилди

25 September 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти   Жиззах вилоят автомобиль мактабида ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг II босқич ўқув мавсумининг тантанали очилиш тадбири ўтказилди.

 

Тадбирда ҳарбий хизматга чақирилувчилар, давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари, Жиззах гарнизони ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, Жиззах Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари, Жиззах гарнизони офицерлар уйи Ҳарбий оркестр жамосаси, ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ота-оналари, “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши раиси ва мактаб раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшларни ва уларнинг ота-оналарини ўқув мавсуми бошланиши билан табрикладилар. Чақирилувчи ёшларнинг ўқишларида ва мутахассисликни эгаллашда катта муваффақиятлар, келажакда ҳар бири ўз олдида қўйилган мақсад сари интилишда куч-қувват, мустаҳкам ирода, соғлик-саломатлик тиладилар.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши вакили  Ғ.Хосилмуродов ўз нутқида ҳозирги кунда давлатимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятлар, улар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, ҳарбий хизматдан имтиёзга эга бўлиб қайтган ёшларга Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришда  кўрсатиладиган ёрдам тўғрисида сўзлади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ота-оналари номидан  Х.Сайдалиева сўзга чиқиб, ўқишга қабул қилиниб, сафда турган ўғлонларни юрт олдида турган улкан Ватан ҳимоясидек машаққатли ва шарафли вазифаларини адо этишда улкан муваффақият тилаб, ўз шеърлари билан даврага ўзгача файз киритди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree