Аввалги сайт     

“Мини футбол” бўйича спорт мусобақаси ўтказилди

14 September 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод шаҳар Ўқув спорт техника клуби томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан “Маърифат” МФЙ билан ҳамкорликда 3-сонли умумтаълим мактабининг стадионида “Мини футбол” бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

 

Мусобақадан олдин “Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод шаҳар Ўқув спорт техника клубининг бошлиқ ўринбосари З.Эркаева ва Ж.Қодиров, “Маърифат” МФЙнинг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси С.Дусмуродова, маҳалла фаоли Г.Аҳмедова, маҳалла масъул котиби Б.Назарова, маҳалла посбони Х.Жаббаровлар иштирокида ёшларимиз ўртасида “Соғлом турмуш тарзи – узоқ умр гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида гуллаб яшнаб келаётган обод юртимизнинг янада обод ва кўркам бўлишида ҳар биримиз масъул эканлигимиз, ҳур диёрда яшашдай олий неъматнинг қадрига етиш кераклиги айтиб ўтилди. Давра суҳбатида ёшлардан М.Исмоилов сўзга чиқиш ўз тенгдошларига соғлом турмуш тарзига амал қилиш, спорт билан шуғулланиш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

“Мини футболда” “Маърифат” МФЙнинг “Маърифат” жамоаси ва “Булоқариқ” МФЙнинг “Булоқариқ” жамоаси ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада Ж.Қодиров ҳакамлик қилди.

Мусобақа икки маҳалла ёшлари жуда шиддатли ўйини билан янада қизиқ бўлди. “Булоқариқ” жамоасининг қўли баланд келиб, 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақада жами 20 нафар ўсмир болалар иштирок этишди.

Ғолиб жамоа ва иштирокчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод туман кенгаши томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree