Аввалги сайт     

“Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!”

14 September 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Хазорасп туманидаги ҳарбий қисмда “Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Тадбирда Хазорасп туман Адлия бўлими катта маслаҳатчиси Т.Ўразбоев, Мудофаа ишлари бўйича Хазорасп туман бўлими бошлиғи Д.Артиков, “Ватанпарвар” ташкилоти Питнак ЎСТК бошлиғи Ғ.Рўзимов, “Ватанпарвар” ташкилоти Хазорасп автомобиль мактаби бошлиқ ўринбосари П.Норбаев, ҳарбий қисм командири Ф.Рахматов ва 31 нафар ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Давра суҳбатини Хоразм вилояти Хазорасп туманидаги ҳарбий қисм командири Ф.Рахматов кириш сўзи билан очиб,  Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг шарафли бурч эканлиги тўғрисида тўхталиб, бу борада мустақил Ватанимизда амалга оширилаётган Қуролли кучлар соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш” Концепцияси мазмун-моҳияти ва кутилаётган натижалар хусусида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 4 август Қарори асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш” Концепциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича Хазорасп туман Адлия бўлими катта маслаҳатчиси Т.Ўразбоев батафсил тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Мудофаа ишлари бўйича Хазорасп туман бўлими бошлиғи  Д.Артиков, “Ватанпарвар” ташкилоти Питнак ЎСТК бошлиғи Ғ.Рўзимов, “Ватанпарвар” ташкилоти Хазорасп автомобиль мактаби бошлиқ ўринбосари П.Норбаев ва ҳарбий қисм командири Ф.Рахматов, капитан А.Рахимов, лейтенант Ш.Нуруллаевлар ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Давра суҳбатида қатнашган ҳарбий хизматчилар томонидан кун тартибидаги масала юзасидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб ўтилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree