Аввалги сайт     

Янгиерда “Мега спорт” мусобақаси ўтказилди

13 September 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Янгиер шаҳар кенгаши томонидан Янгиер шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар кенгаши ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вояга етмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами муносабати билан Янгиер Академик лицейида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Мега спорт” мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақада Янгиер шаҳар “Маҳалла” жамғармаси ўринбосари, Жамоат тартибини сақлаш инспекцияси ҳодимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар кенгаши ҳодимлари, “Ватанпарвар” ташкилоти Янгиер шаҳар кенгаши масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардан уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Мусобақа маҳаллалар ўртасида икки турда жамоавий тарзда ўтказилди. Биринчи турда турли тўсиқлардан ўтиб сонияларда югуриб келиш бўлса, иккинчи турда эса юк автомашинасини жамоавий тортиш бўлди.

Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Т.Малик маҳалласи, 2-ўринни З.Бобур маҳалласи, 3-ўринни Наврўзобод маҳалласи эгаллади. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Янгиер шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree