Аввалги сайт     

“Мустақиллик – фахрим, ғурурим!”

12 September 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши  томонидан  мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги  муносабати билан ташкилотнинг Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги туман Кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида “Мустақиллик – фахрим, ғурурим!”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Давра суҳбатида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг фиқх ва калом кафедраси мудири Илҳом Бекмирзаев иштирок этди. Илҳом Бекмирзаев йиғилганларга мустақиллик даврида  илм-фан тараққиёти, диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, буюк аждодларимиз илмий меросининг тикланиши ва ёшларимиз орасида алломаларимизнинг қуруқ номинигина билибгина қолмасдан балки улар қолдирган илмий меросни муфассал ўрганишлари учун чора-тадбирлар кўрилётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек И.Бекмирзаев диний экстремизм, тероризм каби мустақиллигимизга, юртимиз ривожига рахна солиши мумкун бўлган ёт ғояларнии олдини олишга қаратилган маънавият соатларида, Абул Мўин Насафий, Хаким Ат-Термизий, Имом Ал-Бухорий  каби алломалар илмий меросини ўрганишга қаратилиши айни мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтди ҳамда йиғилганларнинг маънавият ва маърифат, ватанпарварлик тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree