Аввалги сайт     

Янгийўл автомобиль “Маҳалла китобсеварлари” мавзусидаги тадбир ташкил этилди

12 September 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Янгийўл автомобиль мактаби томонидан “Азизим ва ягонамсан, мустақил Ватаним!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан “Маҳалла китобсеварлари” мавзусида тадбир ўтказилди.

 

Тадбирни автомобиль мактаби кутубхоначиси Б.Назаров олиб борди. Тадбирга маҳалла фуқаролар йиғинидан уюшмаган ёшлар жалб қилинди.

Тадбир давомида ёшларга республикамизда чоп этилаётган янги бадиий адабиётлар ҳақида маълумотлар берилди. Автомобиль мактаби бошлиғининг маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи бўйича ўринбосари Б.Хасанов томонидан тадбир иштирокчиларига “Ватанпарвар” ташкилоти таълим муасасаси ва ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, маҳалла ёшлари “Ватанпарвар” ташкилоти Янгийўл автомобиль мактаби кутубхонасидан фойдаланишлари учун барча шароитлар мавжуд эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree