Аввалги сайт     

“Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”

10 August 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят автомобиль мактаби томонидан Ш.Рашидов тумани Уопсой ҚФЙда жойлашган “Шароф Рашидов” номли ёзги спорт ва соғломлаштириш оромгоҳида дам олувчи болалар билан “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Юртимизда ёзги таътил вақтида минглаб болажонларимиз ёзги оромгоҳларда дам олишмоқда. Оромгоҳларда болажонлар мароқли дам олишлари, спорт билан шуғулланишлари, турли хил тўгаракларга қатнашлари, уйинлар ва спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилган ва албатта уларнинг овқатланишига алоҳида эътибор берилмоқда. Қисқа қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарияти томонидан Ватанимиз келажаги бўлган ёшларга барча қулайликлар яратилган.

Давра суҳбатида Автомобиль мактаб бошлиғининг ўринбосари Р.Джумабаев, спортчи-йўриқчи Ф.Муқумов, ўқитувчи Н.Хатамова ва кутубхоначи З.Шарипова, оромгоҳ директори Б.Аширматов, оромгоҳ бош етакчиси Э.Баракаев ва жисмоний тарбия ўқитувчиси Э.Қурбоновлар иштирок этдилар.

Тадбирда З.Шарипова сўзга чиқиб, барча йиғилганларни яқинлашиб келадиган мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами билан табриклади ва “Ватанпарвар” ташкилотининг мақсади ва вазифалари, Ватанимиз мудофаасига қўшаётган хиссаси тўғрисида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Жиззах автомобиль мактабида болалар учун ташкил этилган “Милтиқдан ўқ отиш” спорт тури бўйича тўгаракка болаларни таклиф қилинди.

Р.Джумабаев “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маъруза ўқиди. Маърузада Ватан хисси, ватанпарварлик фазилати, фидоийлик, жасорат сўзларининг мазмун-моҳияти тўғрисида, Конституциямизда Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи деб белгилаб қўйилганлиги тўғрисида, Асосий Қонунимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, республика аҳолисининг осуда ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилганлиги тўғрисида сўзлади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва барча қонун ҳужжатларида ёш авлоднинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ҳуқуқий манфаатларини кафолатлаш учун шарт-шароитларини яратиш давлат фаолиятининг устувор йўналиши эканлиги белгилаб қўйилган, - деди тадбир давомида сўзга чиққан Н.Хатамова.

- Бугунги кунда Ватанимиз ҳимоячилари бўлмиш ёшлари ўзларини меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, сиёсий, маънавий дунёқарашларини устириш, халқимизнинг бой тарихи, шонли жанговар анъаналари ва қадриятларига ҳамиша садоқат руҳида бўлиш, спорт билан шуғулланиб, ҳар томонлама етук ва бақувват бўлишлари зарур. 

Шундай экан, Сиз ҳурматли ўқувчилар бор кучингизни, маҳоратингизни аямай, ҳар соат, ҳар дақиқани билимингизни оширишга, спорт билан шуғулланиб, ҳар томонлама соғлом, бақувват, билимли бўлиб етишишингизни, эртанги кунда Ватанимизнинг муносиб ҳимоячиси бўлишингизни, келажакда қайси соҳа касби бўлишингиздан қатъий назар, энг аввало яхши инсон, ўз ишининг устаси, ота-онангиз фахрланайдиган фарзанд бўлишингизни тилайман. Албатта, Сиз ёшлар, келгусида жона-жон гўзал, муқаддас  Ватанимизнинг муносиб ҳимоячиси бўлишларинг даркор.

  Тадбир сўнгида йиғилганларга “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти тўғрисида видеоролик намойиш этилди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree